Facebook ижтимоий тармоғидаги «Потребитель.уз» гуруҳида Ўзбекистоннинг энг яхши Интернет-провайдерлари рейтинги шакллантирилди. Маълум бўлишича, 2016 йил январь ойидан 2017 йилнинг февралига қадар гуруҳда аъзолар томонидан 112 маротаба «Яхши провайдерни тавсия қилинг» мазмунидаги сўров қолдирилган.