Ўзбекистонда интернет тезлиги ва бу борада провайдерлик хизматларини ташкил этувчилар, уларнинг кўрсатаётган хизмат сифатлари борасида муаммолар борлиги ҳеч кимга сир эмас. «Потребители.Uz» сайти Ўзбекистонда қайси интернет провайдерлар хизмати истеъмолчиларнинг бирмунча бўлса-да эътирофига сазоворлигига қизиқиб кўрди ҳамда Ўзбекистондаги интернет-провайдерларининг ўзига хос рейтингини тузиб чиқди.